Айни пайтда тадбиркорлик субектлари билан маҳсулот ўлчов бирликларини электрон ҳисобварақ-фактураларда тўғри акс эттириш, шунингдек, ишлаб чиқарувчиларнинг маълумотлари асосида МХИК каталогидаги маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
1. Кузатишлар натижасида, буғдойни сотишда (4,5 минг ЭҲФдан ортиқ) 11,5% ҳолларда ушбу турдаги маҳсулотга мос келмайдиган ўлчов бирликлари (га, дона, километр, литр ва бошқалар) ишлатилган.
Ўлчов бирликларининг нотўғри қўлланилиши республикада асосий истеъмол товарлари бўйича статистик маълумотларнинг шаклланишига тўсқинлик қилишга ва ҳақиқий ҳолатнинг яширинишига олиб келади.
Бу каби техник хатолар юзага келишининг олдини олиш мақсадида, жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб буғдой сотиш бўйича электрон ҳисобварақ-фактураларда (МХИК коди – 01001001001000000) фақат “килограмм” ва “тонна”дан фойдаланиш мумкин бўлади (ЭҲФларда 90% ҳолатларда ушбу ўлчов бирликлари фойдаланилмоқда).
Маълумот учун: агар буғдой ташқи қадоқда (қадоқланган ҳолда) сотилса, tasnif.soliq.uz сайти “Қадоқни шакллантириш” функциясидан (қоплар, пакетлар, контейнерлар ва ҳ.к.) фойдаланишингиз мумкин.
2. Шунингдек, барча гилам ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчи корхоналар билан МХИК каталогини ишлаб чиқарилган ва импорт қилинадиган гилам маҳсулотлари турлари билан тўлдириш ишлари якунланди. Инвентаризация тугалланганлигини ҳисобга олиб, мазкур кодлардан фойдаланишингизни сўраймиз (tasnif.soliq.uz). Шу билан бирга, жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб “гилам”ларнинг асосий кодларидан фойдаланиш босқичма-босқич тўхтатилади. Агар Каталогда ташкилотингиз томонидан сотилаётган “гилам” мавжуд бўлмаса, tasnif.soliq.uz сайти орқали сўров қолдиришингиз мумкин.