Дори воситалари учун МХИК кодларини қидиришни соддалаштириш мақсадида tasnif.soliq.uz сайтида янги қидирув функцияси яратилди.
Бунинг учун, “Гувоҳнома рақами бўйича қидириш (дори воситалари учун)” нуқтасини белгилаган ҳолда дори воситасининг ваколатли орган томонидан рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома рақамини киритишнинг ўзи кифоя.
Таъкидлаш жоизки, ваколатли органнинг амалдаги рўйхатида бўлган дори воситаларининг номлари маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) каталоги билан тўлиқ инвентаризациядан ўтказилди ва унификация қилинди. Ҳар бир дори учун алоҳида идентификация (МХИК) кодлари яратилди (ҳавола).
Шу муносабат билан шуни маълум қиламизки, умумий маънога эга бўлган (бошқа препаратлар, турли воситалар, комбинацияланган воситалар, бошқа препаратлар, шу жумладан бирлашмалар ва ҳоказо) ва рўйхатга олиш гувоҳномаси бўлмаган дори воситаларининг МХИК кодлари Каталогдан босқичма-босқич ўчирилади.
Имтиёзлардан фойдаланишда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш мақсадида дорихоналар ва улгуржи сотувчилар бунга алоҳида эътибор қаратишларини сўраймиз. Бу ҳақда аввал ҳам хабар берилишига қарамасдан харид чекларини чоп этишда нотўғри МХИК кодларидан фойдаланиш давом этмоқда. Бундан ташқари, амалдаги МХИК кодларини қулай қидириш учун сиз штрих-код бўйича қидирувдан фойдаланишингиз мумкин.